Линклар

logo-print

Аллавий Ироқ ҳукуматига киришдан бош тортди


Ироқнинг собиқ бош вазири Ияд Аллавий ўзига таклиф қилинган вазир лавозимини рад қилганини маълум қилди. Аллавий етакчилигидаги суннийлар коалицияси ўтган йилги сайловда парламентдаги кўпчилик ўринни қўлга киритган эди.

Ройтерснинг хабар қилишича, Аллавий бош вазир Нури ал-Маликийни ҳукуматдаги миллий сиёсат стратегик кенгаши раиси лавозимини таклиф қилиш билан уни алдашга уринганликда айблаган.

Аллавийнинг қарори эълон қилинишидан аввал, сиёсатчилар мазкур кенгаш қанчалик нуфузга эга бўлади, деган саволни муҳокама қилишаётган эди.
XS
SM
MD
LG