Линклар

Пайшанба куни Қозоғистонда президентлик сайлов олди кампанияси бошланди.

Нурсултон Назарбоев 3 апрелга белгиланган сайловда президентлик жойини сақлаб қолиш учун оммага унча таниш бўлмаган уч номзод билан беллашади.

Қозоғистондаги етакчи мухолифат партиялари овоз бериш натижалари қалбкилаштирилиши аввалдан маълум бўлгани важидан сайловни бойкот қилди.

Назарбоевнинг жорий муддати 2012 йилда тугаши керак эди, бироқ бир гуруҳ ташаббусчиларнинг Назарбоевни яна ўн йилга президентликда қолдириш масаласини халқ овозига олиб чиқиш таклифини рад қилган президент муддатидан аввал сайлов ўтказишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG