Линклар

Тунис муваққат президенти 24 июлда конституциявий кенгашга сайлов ўтказилишини эълон қилди. Бу кенгашнинг Туниснинг янги конституциясини ёзиши айтилмоқда.

Муваққат президент Фуад Мебазза бу ҳақда кеча телевидение орқали эълон қилиб, янги конституция “халқ хоҳиш-истаги ва инқилоб принципларини акс эттириши лозим”, дея таъкидлади.

Муваққат ҳукумат, дея қўшимча қилди у, йўқ деганда сайлов ўтказилгунича амалда қолади.

Тунис конституциясининг ўзгартилиши бу мамлакатда янги кўппартиявий тизимнинг яратилиши орқали президентлик ва парламент сайловларининг демокртик тарзда ўтказилиши учун зарур экани айтилмоқда.

Тунисда 23 йил иқтидорда бўлган президент Зайн ул-Абадин Бин Али 14 январ куни ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда сиёсий бўҳрон давом этмоқда.

Тунисдаги инқилоб бошқа араб давлатларида ҳам аксилҳукумат исёнларининг кўтарилишига туртки бўлди.
XS
SM
MD
LG