Линклар

"Turkuaz" солиқ тўламаганликда айбланмоқда


Ўзбекистон давлат телеканалида намойиш этилган навбатдаги "махсус дастур" номидаëқ турк ширкатларига нисбатан миннат унсурлари уфуриб турибди.

Ўзбекистон давлат телеканалида намойиш этилган навбатдаги "махсус дастур" номидаëқ турк ширкатларига нисбатан миннат унсурлари уфуриб турибди.

2 март куни Тошкентнинг собиқ ГУМ савдо марказида жойлашган туркларга қарашли "Turkuaz" ширкати фаолияти тўхтатилди. Айни шу куни Ўзбекистон телевидениеси мамлакатдаги турк ширкатларининг ноқонуний фаолиятини "фош қилувчи" махсус кўрсатув намойиш қилди.

Ўзбекистон телеканалида намойиш этилган "Кўрнамаклик" деб номланган махсус кўрсатувда айтилишича¸ Давлат солиқ инспекцияси ва бошқа давлат идоралари вакиллари текширув давомида Тошкентдаги "Turkuaz" савдо марказининг ишида солиқни яширганлик ва бошқа бир талай камчиликларни аниқлаганлар.

Шунингдек, кўрсатувда "Turkuaz" савдо маркази раҳбар ходимлари Ўзбекистонда пантуркизм ва нурчилик диний оқими ғояларини ёйишда ҳам айбланади.

Махсус кўрсатувда даъво этилишича¸ турк ширкатлари Ўзбекистонда "нурчилик" оқимига алоқадор адабиëтларни тарқатганликда ҳам айбланмоқда.
Пойтахтнинг Чорсу бозори яқинидаги "Turkuaz" супермаркети 2 март куни ёпилган ва дўконнинг айрим ходимлари ҳибсга олинган эди. "Turkuaz" ходимларига бундан буён ишга чиқмаслик буйруғи берилган.

Эски ГУМ биносида жойлашган "Turkuaz" супермаркети 40 минг хил озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор ва электрон моллари билан савдо қилиб келган.

4.5 миллион долларлик хориж сармоясига очилган "Turkuaz" Ўзбекистонда 500дан ортиқ одамни иш билан таъминлаб келган.

"Turkuaz" Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери муваффақиятли фаолият юритиб келган "Демир" ширкати муаммоларга юз тутиши ортидан беркитилмоқда.

Туркиянинг Ўзбекистондаги йирик сармоядорлардир бири ҳисобланган "Демир" раҳбарларидан бири ўтган йил куз ойларида ҳибсга олингани ва ширкат фаолияти устидан текширувлар бораётгани билдирилганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG