Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:15

АҚШ Ўтунбоевани "Жасоратли аёл" мукофоти билан тақдирлади


Ўтунбоева мукофотни Клинтон хоним қўлидан олади.
Ўтунбоева мукофотни Клинтон хоним қўлидан олади.
Қирғизистон президенти Роза Ўтунбоева АҚШ ҳукуматининг "Жасоратли аёл" мукофотига лойиқ деб топилди.

Мукофот қирғиз раҳбарига 8 март куни Вашингтонда топширилади.

2007 йилдан бери ушбу мукофот жамият тараққиёти, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат учун кураш йўлида жасурлик кўрсатган аёлларга бериб келинади.

2009 йилда ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ҳам АҚШнинг "Жасоратли аёл" мукофоти билан тақдирланган ва Тожибоевага мукофот АҚШ президенти рафиқаси Мишел Обама ва Давлат котиби Ҳиллари Клинтон томонидан топширилган эди.

Мўътабар Тожибоева Роза Ўтинбоеванинг мазкур мукофотга лойиқ эмаслиги, аксинча бу шармандали ҳол эканини айтади.

- "Жасоратли аёл" халқаро мукофотининг бу йилги совриндорлари орасида Қирғизистон президенти Роза Ўтунбоева ҳам борлигининг ўзи мени ҳайратга солди. Дунё аёлларига инсон ҳуқуқлари учун курашга қўшган ҳиссалари учун бериладиган бу мукофот Роза Ўтунбоевага берилиши шармандаликдир.

Зеро айнан мана шу аёл, АҚШ томонидан “Жасоратли”, деб топилган аёл, ўзбек халқининг қони дарё бўлиб оқиши, ўзбек миллати вакилларининг тириклайин ёндирилгани, қизлари, аёллари қирғиз ваҳшийлари томонидан зўрланиб, ваҳшиёна ўлдирилиши, ҳали туғилиш муддати етиб келмаган гўдакнинг ўзбек зурриёди экани учунгина она қорнидан суғуриб олиб коптокдай тепилишини қўйиб берди ва ҳатто ҳозиргача асл жиноятчиларга кескин жазо белгиламади, бугун ҳам шўрлик ўзбекнинг қақшашига жим қараб турипти ва демакки ўша жиноятга шерик бўлган, балким уни бошқарган шахсдир, дейди “Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари Мўътабар Тожибоева.
XS
SM
MD
LG