Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:39

Покистонда ўлдирилган насроний вазир дафн этилди


Бугун Покистонда мамлакатнинг миллий озчилик масалалари бўйича вазири Шаҳбоз Бҳаттини дафн этиш маросимлари бўлди.

Покистон ҳукуматининг мусулмон бўлмаган ягона аъзоси чоршанба куни исломий экстремистлар тарафдан ўлдирилган эди.

Сиёсатчи уйидан чиқаётган пайтда номаълум шахслар унинг автомашинасини ўққа тутдилар. Қотиллик учун масъулиятни Покистондаги Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Эътиқоди бўйича насроний бўлган Шаҳбоз Бҳаттини Покистонда пайғамбар Муҳаммад номини ҳақорат қилгани учун ўлим жазосини кўзда тутувчи қонунни бекор қилишга интилаётган эди.

Айни қарашда бўлган Покистоннинг Панжоб штати губернатори Салмон Тасир январ ойида ўлдирилган эди Шаҳбоз Бҳаттинининг дафн маросими бўлаётган пойтахт Исломободда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
XS
SM
MD
LG