Линклар

Хитойнинг ҳарбий бюджети ўтган йилдагига қараганда 12 фоизга оширилди.

Мамлакатнинг бу йилги ҳарбий xаражатлар 600 миллиард юан ёки 91 миллиард доллар қилиб белгиланган.

Пекин ҳукуматидагиларга кўра, ҳарбий бюджетнинг оширилиши энг аввало мамлакат мудофаа салоҳиятини оширишга қаратилгандир.

Бу ҳақдаги маълумотлар Хитой парламентининг навбатдаги сессияси олдидан эълон қилинди.

Сессияда мамлакат коммунистик раҳбариятининг келаси беш йилга мўлжалланган режаси муҳокама этилиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG