Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:02

Ўшлик фаоллар: Ҳақ берилмайди¸ олинади!


Қирғизистондаги ўзбек фаолларининг аксари бугун ë қамоқда¸ ëки муҳожиратда.
Қирғизистондаги ўзбек фаолларининг аксари бугун ë қамоқда¸ ëки муҳожиратда.

Сарлавҳага чиқарилган фикрни бугун эътиборингизга ҳавола қилинадиган давра суҳбати иштирокчилари – июн воқеаларидан кейин Қирғизистонни тарк этишга мажбур бўлиб, шу кунда Россия ва Украинада яшаётган ўзбеклар вакиллари билдирди.



Суҳбат иштирокчилари ўзларининг - Россия ва Украинага бориб қолган қирғизистонлик қочқин ўзбекларнинг муаммоларини ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Икки ҳафта олдин Ўш вилоят миграция хизмати июн воқеаларидан кейин 60 минг киши вилоятдан чет элга чиқиб кетгани тўғрисида маълумот тарқатган эди.

60 минг кишининг қанчаси ўзбек эканлиги тўғрисида расмий маълумот йўқ. Бироқ мустақил кузатувчилар фикрича, уларнинг мутлақ кўпчилиги ўзбеклардир.

Агар бу кўрсаткичга Жалолобод вилоятидан чиқиб кетганларни ҳамда расмийлар қайд этмаганларни қўшадиган бўлсак, фожеадан сўнг ташқарига чиқиб кетишга мажбур бўлганлар нуфузи нақадар катта эканлигини тахмин қилиш мумкин.

Июн воқеаларигача ҳам Россияда қирғизистонлик ўзбекларни кўп учратиш мумкин эди. Бироқ фожиадан сўнг тирикчилигини Қирғизистоннинг ўзида ўтказиб юрган ўзбеклар ҳам ташқарилашга мажбур бўлди, мажбур бўлмоқда.

Эътиборингизга ҳавола қилинадиган давра суҳбатида ўшандай ўшликлардан баъзилари ҳамда қирғизистонлик қочқин ўзбекларга ёрдам беришга бел боғлаган жамоат ташкилотлари – Москвадаги "Эҳсон" жамғармаси вакили Мамиржон Қодиров, Украинадаги Ўзбек миллий маркази вакили Шаҳобиддин Юсупов ҳамда ўшлик юрист Фаррухлар иштирок этади.

Владивосток, Новосибирск, Москва ва Киев ўртасида уюштирилган суҳбатни Прагадаги студиядан Сарвар Усмон олиб борди.

Эшиттириш 2010 йилнинг августидан бери Владивостокда яшаётган ўшлик йигит Абдурасул билан савол-жавобдан бошланди.

Марҳамат, тингланг.

XS
SM
MD
LG