Линклар

АҚШ Ливиядаги вазиятдан жиддий ҳавотирда


АҚШ Давлат департаменти биноси

АҚШ Давлат департаменти биноси

АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроули жума куни Ливиядаги вазият борасида ташвишларини изҳор этди.

"Биз Ливияда давом этаётган зўравонликлардан ниҳоятда ҳавотирдамиз. Бу зўравонликлар фуқаролик урушига олиб келиши мумкин. Буни олдини олиш учун барча чораларни кўришга тайёрмиз.

Бизнингча ҳозирги вазиятда полковник Қаддафийнинг истеъфоси ва Ливия янги етакчилари учун курсини бўшатиб бериши энг тўғри қарор бўлган бўлар эди", деди Кроули.

Кеча Ливия хавфсизлик кучлари пойтахт Триполида жума намозидан сўнг тўпланган юзлаб намойишчиларга қарши кўздан ёш чиқазувчи газ ишлатган.

Намойишчилар Муаммар Қаддафийнинг истеъфосини талаб қилиб чиқишган эди.

Ўтган жума куни Триполида намойишга чиққанлар Қаддафий тарафдорлари томонидан ўққа тутилган эди.
XS
SM
MD
LG