Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:17

Мисрда собиқ ички ишлар вазири судга тортилди


Миср пойтахти Қоҳирада мамлакатнинг собиқ ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Одли устидан маҳкама бошланди.

Одли ўтган ой ўрталарида Миср раҳбари Ҳусни Муборак истеъфосидан бир неча кун ўтиб ҳибсга олинган эди.

Собиқ ички ишлар вазири қонунга зид тарзда ер сотганлик ҳамда пул ювишда айбланмоқда.

Шунингдек, Одли Таҳрир майдонида намойишчиларнинг ўлдирилишида ҳам айбланмоқда.

Бугунги маҳкамада у ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмади.

Маҳкама ўтаётган бино олдига йиғилган ўнлаб одам собиқ вазирга ўлим жазоси берилишини талаб этди.
XS
SM
MD
LG