Линклар

Британия ҳукумати хорижлик талабалар учун виза бериш кўламини қисқартириш тўғрисидаги режасида қатъий қолмоқда.

Британия Ички ишлар вазирлиги хорижлик талабаларга бериладиган бир қанча йўналишидаги визалар қисқартирилиши ва улардан виза олиш жараёнида инглиз тили бўйича билим талаб қилинишига оид режалар мамлакат университетларидаги талабалар сонининг қисқаришига олиб келмайди, деб ҳисобламоқда.

Британияда бошқа давлатларда келиб ўқиётган хорижлик талабалар мамлакатга Европа Иттифоқидан бошқа давлатлардан келган муҳожирларнинг қарийб учдан бирини ташкил қилади.

Улар ўқиш учун ва бошқа турдаги тўловлар билан мамлакат иқтисодига ҳар йили 8 миллиард доллардан ортиқроқ маблағ олиб келади.

Шунингдек, 2010 йилда 300 мингдан ортиқ талабалик визаси хорижликлар ва уларнинг оила-аъзолари учун берилгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG