Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:06

Мисрда собиқ вазир айбсизлиги ҳақида кўрсатма берди


Мисрнинг собиқ Ички ишлар вазири Таҳрир майдонига йиғилган намойишчиларнинг ўлдирилишида ҳам айбланмоқда.
Мисрнинг собиқ Ички ишлар вазири Таҳрир майдонига йиғилган намойишчиларнинг ўлдирилишида ҳам айбланмоқда.
Мисрнинг собиқ Ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Адлий коррупцияга оид жиноятларда ўзини айбсиз, деб ҳисоблаши ҳақида судда кўрсатма берди.

Адлий Ҳусни Муборак режимидан сўнг судга тортилган биринчи юқори мартабали амалдордир. У ўтган ойда Миср раҳбари Ҳусни Муборак истеъфосидан бир кун ўтиб ҳибсга олинган эди.

Собиқ Ички ишлар вазири қонунга зид тарзда ер сотганлик ҳамда пул ювишда айбланган.

Шунингдек, Адлий Таҳрир майдонидаги намойишчиларнинг ўлдирилишида ҳам айбланган.

Шанба куни Искандария ва Қоҳира шаҳарларида аҳоли ходимлар муҳим ҳужжатларни йўқ қилмоқда, дея давлат хавфсизлик хизмати биноларига киришга уринди.

Натижада бинони қўриқлаётган ҳарбийлар ва норозилар ўртасида тўқнашув рўй берди ва бир неча киши жароҳатлангани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG