Линклар

logo-print

Триполида якшанба куни тонгда пулёмет овози янгради


5 март куни муҳолиф кучлар Рас-Лануф шаҳри назоратини қўлга олганини нишонлаган эдилар.

5 март куни муҳолиф кучлар Рас-Лануф шаҳри назоратини қўлга олганини нишонлаган эдилар.

Ливия пойтахти Триполи шаҳрининг Муаммар Қаддафий қароргоҳига яқин ҳудудида бу тонг пулёмет овози янгради.

Расмийлар бу Ливиядаги стретигик аҳамятга эга бўлган шаҳар Рас-Лануф назоратини яна қўлга олганини даъво қилаётган ҳукумат баёнотини олқишлаган Қаддафий тарафдорлари тантаналаридан келган овоз, деб маълумот берди.

Бироқ, Рас-Лануфдаги муҳолиф кучлар шаҳар назорати ҳануз ўзларида қолаётганини айтмоқда.

Айни пайтда якшанба куни тонгда норасмий ахборот воситалари Ливия ҳарбий кемалари шаҳардаги нефтни қазиб олиш иншоотига икки маротаба ҳужум уюштиргани ҳақида хабар тарқатди.

Шунингдек, Associated Press агентлиги Муаммар Қаддафий назоратида бўлган Сирте шаҳрига юриш қилган муҳолиф кучлар ҳарбий самолётлардан ўққа тутилгани ҳақида хабар берди.

Айни пайтда мамлакат расмий телевидениеси ҳукумат кучлари Завияҳ ва Мисрата шаҳарлари назоратини ҳам қайта қўлга киритгани ҳақида хабар тарқатди.

Ҳозирча ҳукуматнинг бу баёнотлари мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Бу давлатда норозилик намойишлари бошланиб кетганидан буён юзлаб одам ўлдирилди. Ҳозирда Ливиядаги бу ҳолат фуқаролар урушига айланиб кетиши мумкинлигидан хавотирлар кучайиб бормоқда.

Франциядаги газеталардан бирига берган интервюсида Қаддафий агар мамлакат ҳокимиятидан кетадиган бўлса, Ливия Ал-Қойда маконига айланиши мумкин, дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG