Линклар

Human Rights Watch ташкилоти Туркия ҳукуматини журналистларни ҳибсга олгани учун танқид қилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот Анқарани Европа Иттифоқига аъзо бўлши ниятида инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини таъминлаш бобида берган ваъдаларига амал қилишга чақирди.

Ташкилотнинг бу баёноти давлат тўнтаришига алоқадорликда айбланиб, 8 журналист ҳибсга олинганидан норози минглаб одам Анқара ва Истанбул шаҳарларида норозилик намойишлари ўтказганидан сўнг янграмоқда.

Ҳибсга олинган журналистларнинг кўпчилиги Туркия ҳукуматининг ашаддий танқидчиси бўлган.
XS
SM
MD
LG