Линклар

Ўзбекистон республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси мамлакат конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот агентлиги берган хабарга кўра, палата депутатлари лойиҳани обдон муҳокама қилиб, ҳозир бундай ўзгартишлар киритишнинг айни муддати, деган қарорга келган.

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш таклифи президент Ислом Каримовдан чиққан ва бу таклифларга биноан Ўзбекистон Бош Қонунининг 5 моддасини ўзгартириш кўзланган эди.

2010 йилнинг 12 ноябр куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг қўшма мажлисида президент Каримов таклиф қилган ўзгартишлардан бирига кўра¸ Ўзбекистон президенти ўз хизмат ваколатларини бажаришга тиббий жиҳатдан яроқсиз деб топилса¸ президентликни бажариш Олий Мажлис Сенати раисига топширилиши лозим.
XS
SM
MD
LG