Линклар

Кобулда 9 бола ўлган НАТО ҳужуми қораланди


Кобулда норозилар 9 боланинг ўлимига бош жавобгар, дея АҚШ президентига қиёслаб ясалган қўғирчоқни намойишкорона ёқиб ташладилар.

Кобулда норозилар 9 боланинг ўлимига бош жавобгар, дея АҚШ президентига қиёслаб ясалган қўғирчоқни намойишкорона ёқиб ташладилар.

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юзлаб одам 2 март куни НАТО вертолётлари уюштирган ҳужум оқибатида 9 бола ўлдирилганини қоралаб намойишга чиқди.

Бу болалар НАТО ҳарбийлари Кунар вилоятида ўтказган ҳаво рейдлари чоғида қурбон бўлган эди.

Буни қоралаган намойишчилар қўлларида “Америкага ўлим!” каби шиорларни тутиб олдилар.

Норозилар Ғарб давлатлари бу фожеага бармоқ орасидан қараётганидан норози эканини билдирди.

НАТО кучлари эса қурбон бўлган болалар бу ҳудуддга яқин жойдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилган жанггарилар билан адаштирилгани ҳақида баёнот берган эди.

Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони Дэвид Петрэус бу фожеий ўлим юзасидан таассуф билдирган, АҚШ президенти Барак Обама президент Ҳамид Карзай ҳамдардлик билдириб, воқеадан “чуқур афсус”да эканини айтган эди.
XS
SM
MD
LG