Линклар

logo-print

Домодедовони портлатишда айбланганлар Москвага келтирилди


Чечен сепаратчи гуруҳлари етакчиси Доку Умаров.

Чечен сепаратчи гуруҳлари етакчиси Доку Умаров.

Домодедово аэропортидаги терактни содир этганликда айбланган уч шахс Ингушистондан Москва шаҳрига келтирилди.

Ингушистон ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотларга кўра, булар ҳудкуш экани тахмин қилинган Магомед Евлоевнинг укаси ва синглиси ҳамда уларнинг қишлоқдоши Умар Аушевлардир.

24 январ куни Домодедово аэропортида содир бўлган портлаш оқибатида 37 киши ўлган, 120 дан ортиғи жароҳатланган эди.

Бу теракт учун масъулиятни чечен сепаратчи гуруҳлари етакчиси Доку Умаров ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG