Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:05

Япония Ташқи ишлар вазири истеъфо бериш ниятида


Япония Ташқи ишлар вазири Сэйжи Маеҳара ўз лавозимидан истеъфо бериш ниятида эканини маълум қилди.

Маеҳаранинг вазирликдан кетишига унинг сайловолди компанияси чоғида хориж фуқаросидан молиявий ёрдам олгани устида бошланган можаролар сабаб бўлди.

Оқибатда Маеҳаранинг тан олишича, у миллати корейс бўлган ва Японияда туғилган, аммо, бу давлат фуқаролигини ололмаган бир аёлдан пул олган. Аммо, Ташқи ишлар вазири бу аёлнинг Япония фуқароси бўлмаганидан бехабар бўлганини айтмоқда.

Япония қонунларига биноан сайловолди компанияси учун хориж фуқароларидан молиявий ёрдам олиш тақиқланган.

Японияда Сэйжи Маеҳара Бош вазирликка энг муносиб нуфузли номзодлардан бири саналар эди.
XS
SM
MD
LG