Линклар

logo-print

Ливиянинг Рас-Лануф ва Мисрата шаҳрларида отишма содир бўлди


Баъзи ахборот воситалари Рас-Лануфдаги исёнчи гуруҳлар уларга ҳужум қилган вертолётни уриб туширганини хабар қилмоқда.

Баъзи ахборот воситалари Рас-Лануфдаги исёнчи гуруҳлар уларга ҳужум қилган вертолётни уриб туширганини хабар қилмоқда.

Ливиядаги Рас-Лануф ва Мисрата шаҳарларидаги исёнчи кучлар шаҳарлар назорати ҳануз ўзларида қолаётганини айтмоқда.

Бу ҳақда исёнчи гуруҳлар матбуот вакили Ваниф Ҳанада баёнот берди.

- Ливия халқига йўлланган баёнотда инқилобий кучлар бу ҳудуд устидан назоратни ушлаб турганини тасдиқлайди ва Қаддафийчи гуруҳларнинг расмий телеканалларда айтган гаплари нотоўғри ва аслида ёлғондир. Сиз журналистлар ҳам биз ўзимиз озод қилган ҳудудларни ҳануз назоратимизда сақлаётганимизни тасдиқладингиз, деди исёнчи гуруҳлар матбуот вакили.

Айни пайтда Рас-Лануф шаҳрига яқин бўлган кичик шаҳарча – Бин Жаводда отишмалар бораётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Бу ҳудуддан қайтган исёнчилардан бирининг Рейтер агентлигига айтишича, Қаддафий тарафдорлари муҳолиф гуруҳларга пулемёт ва ракета отувчи қуроллар билан ҳужум қилган.

Аммо бундай маълумотларни инкор қилган мамлакат расмий телевидениеси ҳукумат кучлари Рас-Лануф билан бирга Завияҳ ва Мисрата шаҳарлари назоратини ҳам қайтиб олгани ҳақида расмий баёнотни эълон қилди.
XS
SM
MD
LG