Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай НАТО амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилишига бошқа тоқат қилинмаслиги ҳақида баёнот берди.

Бугун АҚШ нинг бу давлатдаги ҳарбийлари бош қўмондони генерал Дэвид Петрэусга қарата сўзлаган Ҳамид Карзай 2 март куни НАТО вертолётлари уюштирган ҳужум оқибатида 9 бола ўлдирилганини кескин қоралар экан, бундай ҳаракатлар ортидан “таассуф билдириш етарли чора” эмаслигини таъкидлади.

Бу болалар НАТО ҳарбийлари Кунар вилоятида ўтказган ҳаво рейдлари чоғида қурбон бўлган эди ва буни қоралаган юзлаб намойишчи бугун Кобул шаҳрида намойишга чиқди.

Эслатамиз, НАТО кучлари қурбон бўлган болалар бу ҳудуддга яқин жойдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилган жанггарилар билан адаштирилгани ҳақида баёнот берган эди.

Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони Дэвид Петрэус бу фожеий ўлим юзасидан таассуф билдирган, АҚШ президенти Барак Обама эса президент Ҳамид Карзайга ҳамдардлик билдириб, воқеадан “чуқур афсус”да эканини айтган эди.
XS
SM
MD
LG