Линклар

Оқ Уй расмийси америкалик мусулмонларни мақтади


Оқ Уй америкалик мусулмонларни экстремизмга қарши курашда ёрдам бераётганлик учун олқишлади ва уларни Ал-Қоида томонидан фойдаланилаётган “бузилган ғоя”га қарши курашда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Миллий хавфсизлик масалалари бўйича АҚШ президенти маслаҳатчиси ўринбосари Дэнис Макдонах федерал ҳукумат америкалик мусулмонлар ҳақидаги нотўғри тасаввурга “барҳам бериш” хусусида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Макдонах бу гапларни Шимолий Вержиния штатидаги масжидда бўлиб ўтган динлараро форумда айтди.
XS
SM
MD
LG