Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:41

Саудияда шиа уламоси ҳибсдан озод қилинди


Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатда конституциявий монархия ўрнатишга чақирганидан кейин ўтган ҳафта қўлга олинган шиа уламоси Тавфиқ ал-Амирни озод қилди.

Саудия шарқидаги ал-Ҳуфуф шаҳрида жума намозидан кейин юзга яқин одам Тавфиқ ал-Амирнинг қўйиб юборилиши талаби билан намойиш ўтказган эди.

Шанба куни Саудия ҳукумати намойишлар ўтказишни таъқиқлади.

Ҳукумат ўз қарорини намойиш Исломий қонунларга ва жамият қадриятларига зид экани билан изоҳлаб, таъқиқни бузганларга қарши хавфсизлик кучлари чора кўриши ҳақида огоҳлантирди.

6 март куни Саудиянинг Олий диний раҳбарияти намойиш ўтказиш орқали ислоҳотга эришиб бўлмаслигини айтиб, ҳукумат жорий қилган таъқиқни қўллаб-қувватлади.
XS
SM
MD
LG