Линклар

logo-print

Москва вилоятида Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди


Москва вилоятининг Внуково станциясида “Аэроэкспресс” тезюрар поезди Россия темир йўлларининг икки ходимини уриб кетди.

Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда темир йўл бўйлаб кетаётган икки ходим поезд сигналига парво қилмаган.

24 ёшли Россия фуқароси ва 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ўлган. Ҳалокат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Хабарда бир ой олдин ҳам поезд йўлида шу каби воқеа юз бергани маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG