Линклар

logo-print
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петрэусга мамлакатдаги тинч аҳолининг АҚШ етакчилигидаги кучлар томонидан ўлдирилишига “бошқа тоқат қилинмаслиги”ни айтди.

НАТО вертолётлари Кунар вилояти шарқида 2 март куни уюштирган ҳужум оқибатида ўтин териб юрган тўққиз нафар бола нобуд бўлган эди.

Воқеа муносабати билан 6 март куни пойтахт Кобулда юзлаб одам норозилик намойиши ўтказди.

Болалар суратларини кўтариб чиққан намойишчилар “Америкага ўлим!” деб қичқирдилар.

Озода исмли намойишчи Ройтер ахборот агентлигига Ғарб давлатлари фожиани эътибордан четда қолдираётганини айтди.

- НАТО амалиётлари пайтида одамлар ўлганига халқаро ҳамжамият гувоҳ. Аммо улар бунга эътибор бермаяпти. Биз бу масалани кўтаришни хоҳлаймиз, - деди Кобулдаги намойишчилардан бири.

Генерал Петреус ва АҚШ президенти Барак Обама воқеа юзасидан таассуф билдирди.
XS
SM
MD
LG