Линклар

Мисрда бир нечта вазир ўзгарди


Мисрда ташқи, ички ишлар ва адлия вазири лавозимларига янги одамлар тайинланди.

БМТдаги собиқ Миср элчиси ва Халқаро жиноятлар судининг собиқ ҳаками Набил ал-Арабий 2004 йилдан бери Миср ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган Аҳмад Абул Ғайтнинг ўрнини эгаллади.

Мисрни бошқариб келаётган ҳарбий кенгаш намойишчилар талабини инобатга олиб собиқ президент Ҳусни Муборак 11 феврал куни истеъфога чиқиши арафасида Бош вазир этиб тайинлаган Аҳмад Шафиқнинг ўрнига пайшанба куни Эссам Шарафни Бош вазир этиб тайинлаган эди.

Айни пайтда пойтахт Қоҳирада армия аскарлари Ички ишлар вазирлиги биносидаги Давлат хавфсизлик хизмати идорасини эгаллаб олишни истаган намойишчиларни тарқатиш учун ҳавога огоҳлантирувчи ўқ отди.
XS
SM
MD
LG