Линклар

Ливияда шиддатли жанглар бўлди


Бин Жавад шаҳрида исёнчилар жавоб ўти очмоқда

Бин Жавад шаҳрида исёнчилар жавоб ўти очмоқда

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва қатор шаҳарларни назорат қилаётган исёнчилар ўртасида якшанба куни қуролли тўқнашувлар юз берди.

Пойтахт Триполидан ғарбда жойлашган Завия ва Мисрат шаҳарларида, айниқса, шиддатли жанглар бўлгани айтилмоқда.

Қаддафий қўшинлари танклар, тўплар, жанговар учқичлар ва вертолётлар мадади билан Триполидан 660 километр шарқда жойлашган Рас-Лануф нефт порти яқинидаги исёнчилар эгаллаган позицияларга ҳужум қилди.

Партизан кучлари Қаддафий туғилиб ўсган Сирте шаҳри йўлида жойлашган Бин Жаваддан чекинишга мажбур бўлди.

Британия ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг Бенғози шаҳрида қўлга олинган Британия дипломатик гуруҳи Ливияни тарк этганини айтди.

Ундан олдин “The Sunday Times” нашри мухолифат лидерлари билан музокара олиб бориш учун Ливияга борган Британия махсус ҳаво хизмати гуруҳи махфий дипломатик миссия пайтида қўлга олинганини хабар қилган эди.

Айни пайтда Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле БМТ Хавфсизлик кенгаши Қаддафийга қарши янги санкциялар жорий қилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG