Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:01

БМТ Бош котиби Ливия расмийларини огоҳлантирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ливияда фуқароларга қарши ҳужумлар тўхтатилишни талаб қилди ва халқаро қонунларни бузганлар жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Бан Ки Мун буни Ливия ташқи ишлар вазири Муса Куса билан телефон орқали сўзлашув пайтида айтди.

Гуманитар вазиятни баҳолаш учун томонлар БМТ мутахассислар гуруҳини пойтахт Триполига зудлик билан жўнатишга келишиб олдилар.

БМТ Бош котиби Иорданиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Ал-Ҳатибни Ливия бўйича ўзининг махсус вакили этиб тайинлади.
XS
SM
MD
LG