Линклар

Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқлар савдосида айбланган 12 киши устидан ҳукм ўқилди.

Регнум агентлигининг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар қилишича, Тошкент шаҳридаги бир неча туғруқхонада юрист бўлиб ишлаган 63 ёшли аёл раҳбарлигидаги гуруҳ 70 гўдакни ноқонуний равишда расмийлаштирган, 4 гўдакни эса хорижга сотиб юборган.

Регнум агентлигининг ёзишича, бу гуруҳ ҳар бир гўдак учун 1500 дан 3000 минг АҚШ долларигача пул олган.

Тошкент шаҳар Жиноий ишлар суди ҳукми билан бу гуруҳнинг 6 аъзоси 7 йилдан 10 ярим йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Қолганларига эса жазонинг озодликдан маҳрум қилишдан кўра енгилроқ турлари қўлланган.

Шунингдек, суд ҳаъйати чақалоқларни сотиб олган шахсларга нисбатан болаларни мамлакатда ўрнатилган қонунчиликка биноан бошқатдан асраб олиш тўғрисида ҳукм чиқарган.
XS
SM
MD
LG