Линклар

БМТ Ливияга гуманитар ёрдам гуруҳини юборади


Бин Жавод шаҳарчасида 6 март куни содир бўлган тўқнашувларда жароҳатланган исёнчилардан бири.

Бин Жавод шаҳарчасида 6 март куни содир бўлган тўқнашувларда жароҳатланган исёнчилардан бири.

Муаммар Қаддафийга мойил кучлар ва исёнчи гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар кучайиб бораётгани ортидан БМТ гуманитар ёрдам гуруҳини Ливияга йўллаш ҳаракатига тушди.

Шунингдек, Бош котиб Бан Ки Мун Иорданиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ ал-Ҳатибни ўзининг Ливиядаги махсус вакили этиб тайинлади.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва қатор шаҳарларни назорат қилаётган исёнчилар ўртасида якшанба куни қуролли тўқнашувлар кучайиб кетди.

Қаддафий қўшинлари танклар, тўплар, жанговар учқичлар ва вертолётлар мадади билан Рас-Лануф, Бин Жавод, Завияҳ ва Мисрата шаҳарларида исёнчилар эгаллаган позицияларга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар берилди.

Халқаро ҳамжамиятда эса Ливияда фуқаролик уруши бошланиб кетишидан хавотир кучайиб бормоқда. Германия ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле БМТ Хавфсизлик кенгаши Қаддафийга қарши янги санкциялар қўллаши лозимлиги ҳақида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG