Линклар

logo-print
Ливиянинг Рас-Лануф шаҳрида Муаммар Қаддафийга мойил кучлар ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Қаддафий туғилган Сирте шаҳрига яқин ҳудуддаги Бин Жавод шаҳри назоратини исёнчилардан тортиб олган Қаддафийчи кучлар ҳозир Рас-Лануф томон илгарилаётгани ва бугун тонгдан шаҳарга ҳаводан ҳужум уюштиргани ҳақида хабарлар қилинди.

France 24 ахборот каналига интервю берган Муаммар Қаддафий Ливия Ғарб давлатларининг Ал-Қойдага қарши курашдаги муҳим ҳамкори эканини таъкидлади.

Шунингдек, у халқаро ахборот воситаларини сўнгги ҳафталар ичида Ливияда бўлган воқеаларни бузиб кўрсатганликда айблади.
XS
SM
MD
LG