Линклар

Франция собиқ президенти Жак Ширак судга тортилади


Собиқ президент Жак Ширак 7 март куни Париждаги идорасига кириб бормоқда.

Собиқ президент Жак Ширак 7 март куни Париждаги идорасига кириб бормоқда.

Бугун Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак устидан маҳкама жараёни бошланиши кутилмоқда.

Бу замонавий Франция тарихида собиқ президент маҳкамага тортилган биринчи ҳолатдир.

Жак Ширак 1990 йиллар бошларида Париж шаҳри мэри бўлиб ишлаган кезларида сохта иш ўринлари яратиш йўли билан шаҳар ҳисобидаги маблағни ўз сиёсий партияси ҳисобига буриб юборганликда айбланмоқда.

78 ёшли Ширак агар айбдор деб топилса, 10 йиллик қамоқ жазоси ва 150 минг евро миқдоридаги жаримага ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG