Линклар

logo-print

Тепада ўтирган додаларимиз бурнининг тагини кўролмайдиган бўлиб қолди

  • Абдулла Искандар

Сингилларимизнинг фоҳиша бўлиб кетаётганидан юрагим сиқилади, дейди тошкентлик мухлисимиз.

Сингилларимизнинг фоҳиша бўлиб кетаётганидан юрагим сиқилади, дейди тошкентлик мухлисимиз.

"Эркин микрофон"нинг бугунги суҳбатдошлари кўпчиликни ташвишлантираётган ёш қиз-жувонларнинг фоҳишалик қилишга мажбур бўлаётгани, миллионлаб ўзбекларнинг ўзга юртларда мардикорлик қилаётгани ва деярли ҳар кунги суҳбатларимизда кўтариладиган газ ва электр муаммоларидан гапиришди.


Фоҳишалар тўқликка шўхлик қилмоқда

дейди ўзбекистонлик мактаб ўқитувчиси Озодликда берилган эшиттиришга муносабат билдирар экан.

- Бугун эрталаб, Ўзбекистонда фоҳишаликка 13 ëшда ëки 14 ëшда қўшилиб кетган аëллар бўйича муаммо бўлди. Шунга ўзимнинг фикрим бор эди ака. Мен 115-мактаб ўқитувчиси Абдураҳмонов Каримман. Эрталабги "Эркин микрофон"га менинг салбий фикрим бор эди ака. Бу салбий фикрим шундайки, масалан Ўзбекистонда яшаш шароити айтарлик даражада ëмон муаммо эмас. Фақатгина пластикни олмаганда. Энди 13 ëш, 14 ëш фоҳишаликка бораëтган қизлар ëки аëллар уни тўқликка шўхлик қилиб қилса керак деб ўйлайман. Чунки ишламаган одам енгил пул топишни ҳамиша ўйлаган, бундан кейин ҳам ўйлайди. Ўзим ўқитувчи бўлиб ишлайман кўзим ожиз бўлса ҳам. Мен ҳам гадойчилик қилсам бўладику. Лекин шу ишни қилмайман. Қизлар ҳам худди шундай деб ўйлайман. Сабаби енгил пул ҳаммага ëқади. Лекин меҳнатнинг охирати бор. У бузилиб кетаëтганлиги тўқликка шўхлик. Агар Ўзбекистонда 100 фоиз ишлаëтган одам бўлса, меҳнат дафтарчаси очилган бўлса мабодо, шуни тан олиш керак Ўзбекистонда 70 фоиз одам ишсиз. Уни очиқ айтиш керак. Чунки ишлилар сафида ўқитувчилар, докторлар бюджет ташкилотида ëки пенсионерлар туради. Лекин кун кўришнинг бошқа йўллари ҳам бор. Бошқа жойдан пул топса бўлади. Ўзбекистон ҳали жуда чарчаб қолгани йўқ. Қонун борлиги учун Ўзбекистонда одамлар яшаб турибди. Лекин енгиллик сабаб деб ўйлайман. Чунки енгил пул топишни ўрганган булар. Шу фоҳишаликка ўзи берилган. Ўзининг хоҳиши бўлмаса, ҳеч ким мажбурлай олмайди буни, дейди мактаб ўқитувчиси бўлган суҳбатдошимиз.


Қизлар йўқлик боис ўзини фоҳишаликка урмоқда

деган фарқли фикрни билдирди тошкентлик Рустам ака.

- Бизлардан чиққан аëлларимиз, сингилларимиз фоҳиша тўғрисида гап кетаëтган эди. Буларни эшитиб менинг юрагим сиқилиб, ëрилиб кетди. Биз бир миллатмизку. Кимнингдир опаси, кимнингдир синглиси, кимнингдир аëли. Шу аëллар нима учун кетаяпти? Йўқчиликдан бўлаяпти ëки бир қарз бўлиб қолган. Бир ҳожати борда. Ëш қизларимиз мана областдан келади. Бузилиб кетишаяпти. Кўпчилик йўқчиликдан келаяпти. Ҳамманинг дарди пул бўлиб қолган. Пул яхши нарса, лекин инсоннинг ўзини ўзи пулга сотиши мумкин эмасда. Ҳаром нарса бу биринчидан.

Иккинчидан, бизларнинг тепада ўтирган додаларимиз бурнининг тагини кўрмайдиган бўлиб қолди. Иш танқислиги. Ишласа ҳам олган моянаси етмайди. 100 минг, 150 минг ойлик билан оила боқиб бўладими? Ўша уруш кезлари, бошқа кезлари эшикни тақиллатиб “светнинг пулини тўлагин, газингга пул тўлагин, солиқни тўлагин” деб келган эмас. Ҳозир уйингизда ўтирсангиз, эшикни тақиллатиб келади “пулингни тўла”. Ҳеч кимнинг иши йўқ бу одам нима қилаяпти. Иши борми, йўқми униси билан қизиқмайди. Мен оддий ишчи синфини айтаяпман. Мен дўкондор ëки яхши жойда ишлайдиган инсонни назарда тутаëтганим йўқ. Оддий меҳнат қиладиган инсонни айтаяпман. Тўғрисини айтсам эркакларимиз қул бўлиб аëлларимиз фоҳиша бўлиб кетаяпти. Мажбур қилаяпти шунга. Одамга таъсир қилмайдими? Бизларнинг сингилларимиз, болаларимиз, келажагимиз дейлик. Чет элда мен нолегал бўлиб ишлайман. Умрим шу билан ўтаяпти. Иложим йўқ. Болаларим бор, укаларим бор, оилам бор. Тахминан 10 йилдан бери мажбурман. Фақат меҳнат қилиб пул топишга ўрганган одамман. Амаллаб Оллоҳга шукур бераяпти ризқимизни топиб еяпмиз. Болаларимизга жўнатамиз. Юрагингизни ҳовучлаб юрасиз бу ерда ҳам. Олиб кетиб қоладими, бошқа қиладими. Бизларда бўлаëтган ишларни кўриб манманчилик кўпайиб кетган. Пули йўқ билан пули борнинг иши йўқ. Одам ўрнида кўрмайди. Бизлар ўзимизни ўзимиз тарбиялашимиз керак. Тепадагиларнинг нима иши бор? Улар бир-бирининг гўштини еяверади. Яхшиликка олиб келмайди бу нарса. Бирдамлигимиз йўқ бизларнинг. Бир-биримизга оқибатимиз қолмаяпти борган сари. Пулинг бўлса, одамсан, бўлмаса йўқ, дейди суҳбатдошимиз Рустам ака.

Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловаларни 8 март билан табриклаймиз

дейди Сурхондарëнинг олис нуқтасидан қўнғироқ қилган суҳбатдош.

- Мен Сурхондарë вилояти, Жарқўрғон туманиданман. Ассалому алайкум Озодлик ижодкорлари. Мен шу фурсатдан фойдаланиб, Озодлик радиосида ишловчи опа-сингилларимизни хотин-қизлар байрами билан табрикламоқчиман. Шу билан бирга мана бу журналист сингилларимиз борку Малоҳат Эшонқулова, Саодат Омоноваларни ҳам байрам билан табриклаб, уларга соғлиқ-омонлик тилайман. Уларга айтмоқчиман. Синглим Маоҳат ва Саодат. Орқага чекинманглар. Ўзбекистондаги соғлом кучлар сизларни қўллаб-қувватламоқда. Сизларнинг номларингиз қорақалпоқ қизи Тўмарис сингари тарих саҳифасида қолади деб ўйлайман ва сизларга омад тилайман. Менинг гапим шу, дейди жарқўрғонлик суҳбатдошимиз.

Биз саргардон қулларга айландик

дейди Кореяда 12 йилдан бери муҳожир бўлиб юрган юртдошимиз.

- Мана айтишади галстук таққанлар союз вақтига “70 йил биз қул эдик” деб. Йўқ, 70 йил қулликда юрмаганмиз. Жаннатга юрганмиз. Мана энди қуллик бўлди. Ҳақиқий қуллик энди бўлди. Қайси бир ўзбек ўртоғимни сўрасам “Россияга кетган”. Олдин союз вақтида шунақа бор эдими? Бунақа гаплар қаерга бор эди? Йўқ эди. Масалан мана ўзимизнинг ўзбек аëлларимиз, сингилларимиз, опаларимиз калта кўйлак кийишга уяларди. Ҳозир эшитсам 13 яшар қиз фоҳишаликка. Ие. Бу мустақиллик бўлиб, ўзимизнинг эрк, ҳуқуқимизга эга бўлдик. Шуми энди эгалигимиз? Минг марта ўша ўрисларнинг қўлида қул бўлиб юрганимиз яхши эмасмиди. Ўзимизнинг ўзбек деган отимизни кўтариб юрган эдик. Бу ерда юрибман тилим калтаки, “Ўзбекистоним мана бундай” деб айта олмайман. Чунки мен эшитган гапни улар уже эшитиб бўлган. Шулар менга алам қилиб кетадида. Қаранг Ўзбекистон мустақиллиги қайга етаяпти? Шу 13 яшар қизларнинг фоҳишаликка ўз хоҳиши билан эканлигига ишонмайман. Ўша бечоралар ҳам ночорликдан, йўқчиликдан нима қилсин? Қорни очлигидан боради. Яхши яшашни хоҳлайди. Яхши машина олишни, яхши уйи бўлишини хоҳлайди, дейди муҳожир бўлган юртдошимиз.

Сурхондарëдаги кўзи ожизлар газ йўқлигидан шикоят қилмоқда

Сурхондарëдаги 50ка яқин ногирон газ йўқлигидан қийналмоқда, бормаган жойимиз қолмади, дейди ўзини Қудрат Кенжаев деб таништирган суҳбатдош.

- Газ масаласи кўп қийнаяптида. Газ йўқ. Неча марта ҳокимиятга бордик. Бориб ҳокимга ҳам “газ бўлмаяпти бизда” деб айтдик. Фақат кечаси берадида. Кундуз куни газ бермайди. Ўчириб қўяди. Мана ҳозир ҳаво совуқ Ўзбекистонда. Кечаси ҳам жуда паст қилиб қўяяпти. Кундуз куни овқат қилиш ҳам қийин. Чой ҳам қайнатса бўлмайди. бу ерда 50-60 киши турамиз. Ҳаммаси кўз бўйича ногиронларда. Мана булар ҳам ëнимда ўтирибди. Кўпчиликмиз. (шу ерда Қудрат ака телефон гўшагини ëнидагилардан бирига берди)

Газ бизда тез-тез ўчаверадида. Мана Ўзбекистон, Дашнобод деган қишлоқларда ëнади. Район маркази ўчиб қолади. Қишлоқда катталарнинг уйида бор дейди. Камбағалларга қолганда йўқолиб қоларканда газ. Сабаби нима десангиз, “қарздорлик, халқ тўламаяпти”. Мен “Пулини тўламаганларникини кесиб қўйиш керак. Пулини тўлаганларникини ишлатиш керак” дедим, дейди сурхондарëлик кўзи ожиз ногиронлар.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG