Линклар

logo-print

Ослода собиқ ўзбекистонлик журналист жароҳатланди


Евгений Дьяконов ўзига нисбатан қилинган ҳужумни бевосита журналистик фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.

Евгений Дьяконов ўзига нисбатан қилинган ҳужумни бевосита журналистик фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.

Норвегия пойтахти Ослода асли ўзбекистонлик мустақил журналист Евгений Дьяконов маҳаллий сўл радикал ёшлар томонидан калтакланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Норвегиянинг TV2 канали Дьяконовнинг ҳужумга учрагани ҳақидаги репортажни эфирга берди.


Ўтган шанба куни маҳаллий соат 16 ларда Осло марказидаги кўчалардан бирида ўзини “антифашистлар сўл ҳаракати жанггарилари”, деб таништирган бир тўда йигитлар ўзбекистонлик сиёсий диссидент, мустақил журналист Евгений Дяконовни калтаклаб, унга оғир жароҳатлар етказди.

Ослонинг TV2 телеканалига бу ҳодиса ҳақида хабар қилган полиция зобитининг сўзларига кўра, антифашистлар ҳаракати ўша куни Норвегиядаги неонацистлар ташкилотини йўқ қилиш талаби билан намойиш ўтказган ва негадир журналистлардан бирига ҳужум қилган.

- Бир киши – рус фотографи, журналистга ҳужум уюштирилганидан кейин уни олиб кетишга қилишга тўғри келди. Уни нацистларга ҳайриҳоҳ дея қабул қилишган кўринади. Унга нима бўлганини мен ҳозирча билмайман, деди Дяконовни ғазабланган оломондан қўтқариб қолган норвегиялик полициячи.

Маълум бўлишича, Евгений Дяконовни ўзини антифашистлар ташкилоти, деб билувчи “Блиц” ва “SOS-rasisme” ёшлар ташкилотлари фаоллари калтаклаган.


Норвегиянинг TV2 канали эфирга берган репортажда Дьяконовнинг калтаклангани тасвирланган.

Озодлик Евгений Дяконов билан у эндигина шифохонадан уйига келган пайтда боғланишга муваффақ бўлди.

Унинг сўзларига кўра, у кеча ҳушига келган ва аҳволи бирмунча дурустлашгани боис врачлар уни назорат остида уйига кузатиб қўйишган.

- Сўл ракдикалларнинг акцияси бўлаётган эди. Мен у ерга бориб, тадбирни расмга олаётган эдим. Чамамда, улар мени фашист деб ўйлашди. Тўғрисини айтсам, ундан кейин нима бўлгани эсимда йуқ... Светни ёқишди-светни ўчиришди! Полициячиларга раҳмат, мени уларнинг қўлидан вақтида тортиб олишди, деб эслайди икки кун аввал рўй берган воқеани Евгений Дяконов.

Унга мия чайқалиши ва бошқа тан жароҳатлари ташҳиси қўйилди. Ўзбекистон-Норвегия маданий маркази вице-президенти, мустақил журналист Евгений Дьяконов воқеа пайтида ўзининг видео, аудио ва фото материаллар сақланган видеокамера ва ноутбукини йўқотиб қўйганини айтади.

Журналист ўзига нисбатан қилинган ҳужумни бевосита фаолияти билан боғлиқ, деб билишини айтади.

- Мен Норвегияни бошқараётган “Арбейтс парти”- Ишчилар партияси қошида тузилган “Блиц” сўл радикал ёшлар ҳаракати номи остида турли шубҳали тузилмалар фаолият кўрсатаётгани ҳақида маълумот олдим. Уларга “Блиц”да наркосавдо ва педофилия билан шуғулланишлари ҳақида гувоҳлик берган бир нечта қизларни топиб суҳбатлашганим ёқмади. Бу материалларин Youtube сайтида кўришингиз мумкин. Шунингдек, мен неофашист Вячеслав Дацикни қораловчи фикр билдирмаганим ҳам уларга ёқмаган. Мен Россиядан Норвегияга қочиб ўтган неофашист Дацикнинг матбуот вакилиман, деди Евгений Дяконов.

Унинг сўзларига кўра, антифашистлар ташкилоти жойлашган “Блиц” ёшлар клуби биносида аслида нафақат наркотик савдоси ва болалар порнографияси билан шуғулланувчи ташкилотлар, балки турли гомосексуал тузилмалари ҳам фаолият юритади.
XS
SM
MD
LG