Линклар

logo-print
France 24 ахборот каналига интервю берган Муаммар Қаддафий Ливия Ғарб давлатларининг Ал-Қойдага қарши курашдаги муҳим ҳамкори эканини таъкидлади.

- Ливия АҚШ, Европа давлатлари, Африка мамлакатлари ва қўшниларимиз билан яхши алоқада. Ливия минтақа ва дунё тинчлигини сақлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди ва биз Мали, Нигер, Судан каби давлатлардаги оловни ўчириб турибмиз. Биз Дарфурга тинчлик олиб келишда ёрдам беряпмиз, деди Қаддафий France 24 ахборот каналига берган интервюсида.

Шунингдек, у халқаро ахборот воситаларини сўнгги ҳафталар ичида Ливияда бўлган воқеаларни бузиб кўрсатганликда айблаб: "Ҳар икки томон, полиция ва ҳарбийлар ҳамда террорчиликлар томонидан 150-200 нафар атрофида қурбон берилди. Улар эса худди минглаб одам ўлгандек шовқин солдилар", деди.
XS
SM
MD
LG