Линклар

АҚШ: саудияликлар тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқига эга


АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кроули “Қўшма Штатлар умумжаҳон инсон ҳуқуқлари, жумладан, тинч йиғилиш ўтказиш ва фикр билдириш ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаши”ни баён қилди.

Куни кеча Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги фуқароларга мамлакатда намойишлар ўтказиш таъқиқланганини эслатган эди.

Яқин Шарқнинг айрим давлатларидаги исёнлардан руҳланган Саудиядаги шиа мусулмонлари сўнгги кунларда мамлакат шарқида юришлар уюштирди.
Улар Facebook орқали шу ойда яна иккита норозилик акцияси ўтказишга чақирган. Биринчи акциянинг жума куни бўлиши режаланган.
XS
SM
MD
LG