Линклар

АҚШ вице президенти Жозеф Байден Европанинг учта давлатига сафарини Финляндиядан бошлади.

Байден Финляндиядан кейин Москвага боради. Ташрифдан мақсад АҚШ-Россия муносабатларини “қайта бошлаш”дан иборат.

АҚШ вице президентининг Москва Давлат университетида АҚШ-Россия муносабатлари тўғрисида нутқ сўзлаши режаланган.

Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Тони Блинкен АҚШ вице президентининг Россия расмийлари билан сўзлашуви чоғида асосий эътибор ракета ҳужумидан мудофаа тизими бўйича ҳамкорлик ва Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши каби масалаларга қаратилишини айтди.

Россиядан кейин Жозеф Байден Молдовадаги демократик ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Кишинёвга боради.
XS
SM
MD
LG