Линклар

logo-print
АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс НАТО вертолётлари 2 март куни Афғонистон шарқида уюштирган ҳужум пайтида тўққиз нафар бола нобуд бўлгани юзасидан узр сўради.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан Кобулда ўтказилган матбуот анжуманидан сўзлаган Роберт Гейтс хавфсизликни таъминлаш масъулиятини 2014 йил охиригача Афғонистон кучларига топшириш ҳақидаги режага мувофиқ, Қўшма Штатлар июл ойида ўз қўшинларини олиб чиқа бошлашга тайёр бўлишини айтди.

Аввалдан маълум қилинмаган сафар билан Афғонистонга борган АҚШ мудофаа вазири Кобулга келишидан олдин Бағром ҳаво базасида америкалик ҳарбийлар билан учрашди.
XS
SM
MD
LG