Линклар

Ўзбекистон олимпия футбол жамоаси Японияда ўртоқлик учрашуви ўтказади


Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати вакилига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси 29 март куни Токиода Япониянинг олимпия жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Иккинчи ўйин 31 март кунига белгиланган.

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Японияга 25 март куни жўнаб кетади.

Ўзбекистон футбол федерацияси вакилига кўра, Ўзбекистон Олимпия жамоаси Туркияга сафари чоғида тўртта ўйин ўтказиб, унинг иккитасини ғалаба билан, битта ўйинни дуранг билан якунлаган. Яна бир ўйинда ўзбекистонлик футболчилар мағлуб бўлган.

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия жамоасининг мақсади 2012 йил Лондонда бўладиган Олимпиада ўйинларининг финал беллашувларида иштирок этишдан иборат.
XS
SM
MD
LG