Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Гуантанамо қамоқхонасидаги маҳбусларни ҳарбий трибуналда судлаш учун жорий қилинган икки йиллик таъқиқни бекор қилди.

Обама эълон қилган баёнотда айблов ёки ҳукм ўқилмаган, бироқ озод қилиш хавфли бўлган маҳбусларни қамоқда сақлаш давом этиши билдирилган.

Айни пайтда Оқ Уй айрим маҳбусларни Федерал маҳкамада судлаш ниятида экани ва Гуантанамони ёпиш йўлидаги “мураккаб қийинчиликлар”ни тугатишни ваъда қилди.

2009 йилда Обама Куба оролидаги Гуантанамо қамоқхонасини бир йил ичида ёпишга ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG