Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари фуқароларга қарши зўравонлик қўллаётган Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий режимига қарши ҳарбий куч ишлатиш ёки ишлатмасликни муҳокама қилаётганини айтди.

Айни пайтда Қаддафийга тарафдор кучлар ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Қаддафий кучлари учқичлар мадади билан исёнчилар назорат қилаётган Рас-Лануф нефт портига ҳужум бошлади.

Пойтахт Триполидан шарқда жойлашган Бин Жавад шаҳри эса исёнчилардан ҳукумат кучлари назоратига ўтди.

Брюсселда АҚШнинг НАТОдаги элчиси Иво Даалдер НАТО AWACS разведка самолёти ёрдамида 24 соатлик кузатиш ишларини бошлаганини айтди.

- Ливия узра парвоз таъқиқланган зона жорий қилишнинг турли усуллари муҳокама қилинмоқда. Ҳозирча бу тўғрида аниқ гап айтиш қийин. НАТОда бунинг техник жиҳатларини муҳокама қилишга киришилгани йўқ. Ливия узра парвоз таъқиқланган зона жорий қилишдан қандай мақсад кўзлангани, бунинг учун қанча куч керак бўлиши ҳақида ҳозирча биз ҳеч нарса билмаймиз, - деди АҚШнинг НАТОдаги элчиси.

Британия БМТ Хавфсизлик кенгашида Ливия узра парвоз таъқиқланган зона жорий қилиш ҳақида резолюция қабул қилиниши учун бошқа давлатлар билан иш олиб бораётганини маълум қилди.

Ливияга қарши ҳарбий интервенция борасида дунёнинг етакчи давлатлари бир тўхтамга кела олмаётган бир пайтда, Кўрфаз хамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Ливияда парвоз таъқиқланган зона жорий қилинишини қўллаб-қувватлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG