Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:06

Ливияда Қаддафийга тарафдор ва мухолиф кучлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда


Ливия расмийлари аксилҳукумат кучлар билан музокараларга киришишга тайёр эканига оид хабарларни Триполи рад қилди.

"Ал Арабия" канали Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий вакиллари исёнчиларга сулх таклиф қилиш истагида эканига оид хабарни берган эди.

Айни пайтда Қаддафийга содиқ кучлар авиацияси Рас-Лануф шаҳрини бомбардимон қилгани хабар қилмоқда. Бу шаҳар аксилҳукумат кучлари назоратида қолмоқда. Талофотлар ҳақида маълумот йўқ.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Муаммар Қаддафий режимига қарши ҳарбий чораларни қўллаш имконларини назардан қочирмаяпти.
XS
SM
MD
LG