Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:23

Яманда намойишчилар ўққа тутилди


Бугун Яманда полиция кучлари намойишчиларга қарата ўт очди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Шабва ва Дамар вилоятларида ўн минглаб намойишчилар мамлакатни 30 йилдан буён идора этиб келаётган президент Али Абдулло Солиҳ истеъфосини талаб қилиб чиқди.

Кеча Солиҳ мухолифат билан сиёсий мулоқот бошлаш ташаббуси билан чиққан эди.

Яман раҳбари 2013 йилда бўладиган сайловларда ўз номзодини қўймаслигини айтган, лекин норозиларнинг истеъфо талабларини рад қилган эди.
XS
SM
MD
LG