Линклар

logo-print
8 март куни Чехиянинг Фалокатдаги одамлар ноҳукумат ташкилоти Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосини ўтаëтган ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни Homo Homini мукофоти билан тақдирлади.

Бу мукофот шу куни Прага шаҳрида бошланган дунё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари вазиятига бағишланган ҳужжатли филмларнинг “Яхлит дунë” фестивали очилиши маросимида Азимжон Асқаровнинг ўғли Шерзод Асқаровга топширилди.

Мазкур мукофотнинг Қирғизистондаги ўзбек фаолига берилиши июн қирғинидан сўнг мамлакат жанубида юзага келган қонунсизликлар, хусусан, ўзбеклар ҳуқуқларининг мутасил бузилишига нисбатан халқаро ҳамжамият хавотирларининг ифодаси сифатида кўрилмоқда.

- Биз бу йилги Homo Homini мукофотини Азимжон Асқаровга бериш орқали яна бир бор унинг ноҳақ қамалганига эътибор қаратмоқчимиз¸ - деди Фалокатдаги одамлар ташкилоти раҳбари Марек Свобода.
XS
SM
MD
LG