Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:45

Россия Ўзбекистон билан пахта бўйича келишув имзоламоқчи


Россия Ўзбекистондан пахтани бевосита сотиб олиш ҳақида ҳукуматлараро шартнома имзолашни режалаяпти.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, пахта толасини Россияга етказиб бериш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган ҳукуматлараро шартнома лойиҳаси бўйича тегишли идораларга қисқа муддатда таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.

Ўзбекистон пахта толаси экспортини йил сайин камайтириб бормоқда.

Ўтган йили Ўзбекистон 880 минг тонна пахта толаси экспорт қилган бўлса, 2011 йилда 750 минг тонна пахта толаси экспорт қилишни режаланган.

Бангладеш, Хитой, Россия ва Туркия Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари ҳисобланади.

2010 йил Ўзбекистонда уч миллион 422 минг тонна пахта етиштирилди. Бу 2009 йилга нисбатан 1,4 фоизга кўп.

Пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилгани боис “Wal-Mart”, “Marks & Spencer”, “TESCO”, "H&M" каби йирик улгуржи савдо ширкатлари Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилган.
XS
SM
MD
LG