Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:06

Араб лигаси Ливия бўҳрони хусусида фавқулодда йиғилиш ўтказади


Араб лигасига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари зўравонлик кучайиб бораётган Ливия хусусида ҳафта охирида фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Дастлаб 11 мартга белгиланган йиғилишни 12 мартда ўтказиш режаланди.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга қарашли учқичлар исёнчилар назоратидаги шаҳарларни бомбардимон қилаётгани боис Ислом конференцияси ташкилоти ҳам Ливия узра парвоз таъқиқланган зона ташкил этиш чақириқларига қўшилди.

Айни пайтда, Британия ва Франция Ливияда парвоз таъқиқланган зона ташкил этишга чақирувчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Бироқ Россия Ливияга қарши ҳарбий интервенцияни ёқламаслигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG