Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:06

Душанбе шаҳрида кучли портлаш содир бўлди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, 8 март куни соат 8.30 да Душанбе шаҳрининг 103-микрорайонида жойлашган “Лесная сказка” ресторани биноси олдида кучли портлаш юз берди.

Портлаш натижасида балоғат ёшига етмаган бола жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

Шунингдек, портлаш натижасида ён-атрофдаги турар-жой бинолари ойналари тўкилган.

Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан ташкил этилган махсус гуруҳ тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG