Линклар

logo-print
Ливияда Қаддафийга содиқ кучлар исёнчиларга қарши ракета, танк ва ҳарбий учқичлардан ҳужумларни давом эттирмоқда.

Кескин жанглар Триполига яқин бўлган Завияҳ шаҳрида давом этаётгани айтилмоқда.

Ройтер агентлигига сўзлаган шаҳар аҳлига кўра, Завияҳни исёнчи гуруҳлардан қайтариб олиш учун шаҳарга қарийб 50 танк олиб кирилган.

Айни пайтда ҳукумат кучлари шаҳарнинг асосий қисми ўз назоратига олганини айтмоқда.

Бундан ташқари, Рас-Лануф яқинидаги Бин Жавод шаҳрида бўлган муҳолиф кучлар гуруҳларига ҳам ҳаводан ҳужум уюштирилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG