Линклар

Яманнинг Сана шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашув натижасида бир намойишчи ўлгани хабар қилинди.

Ҳодиса гувоҳларига кўра, полиция кучлари намойишчиларга қарата ўт очган ва оқибатда, 65 киши жароҳатланган.

Сана шаҳрида давом этаётган намойишларда мамлакатга 32 йил раҳбарлик қилган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ҳокимиятдан кетиши талаб қилинмоқда.

Шунингдек, Яманнинг бир қанча бошқа шаҳарлари, жумладан, жанубидаги муҳим порт шаҳарларидан бири саналган Аденда ҳам намойишлар бораётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG