Линклар

Ливия шарқидаги исёнчи гуруҳлар Муаммар Қаддафийга тарафдор кучларнинг ҳаво ҳужумларига барҳам бериш учун халқаро ҳамжамиятни парвоз таъқиқланган зона жорий қилиш масаласини тезроқ ҳал қилишга чақирди.

Бенғази шаҳридаги исёнчи гуруҳлар етакчиси ҳозир бор имкониятини шу масала ечимига қаратганини таъкидлади.

Бугун тонгда мамлакат расмий телевидениеси орқали сўзлаган Муаммар Қаддафий эса агар Ғарб давлатлари Ливия узра парвоз таъқиқланган ҳудуни жорий этса, бу мамлакат халқи “қўли қурол олади”, деб баёнот берди.

- Агар улар, Ғарб ва АҚШ бизга қарши туришда давом этса, унда биз Ал-Қойдага қарши курашиб хато қилган бўлиб чиқамиз. У ҳолда биз Ал-Қойда билан тинчлик сулҳини тузамиз ва Бин Лодинни Шимолий Африка ошкора олиб келиб, у билан бирга Шимолий Африкадан туриб Ўрта ер денгизи оша Ғарб кемаларига қарши жиҳод бошлаймиз, деди Муаммар Қаддафий.

Ўз баёнотида у яна бир карра АҚШ, Франция ва Буюк Британияни нефт заҳираларига эгалик қилиш мақсадида Ливияга қарши фитна қўзғаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG