Линклар

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Катрин Аштон Страсбург шаҳрида қилган чиқишида иттифоқ давлатлари бу ердаги бўҳронни ҳал қилишда кўмаклашиш учун махсус гуманитар ёрдам гуруҳини жўнатаётганини маълум қилди.

Аштон хонимга кўра, бу гуруҳ тўқнашувлар натижасида юзага келган гуманитар бўҳрондан азият чеккан тинч аҳолига кўмаклашиш ва уларни эвакуация қилиш билан шуғулланади.

Европа Иттифоқининг Муаммар Қаддафийга нисбатан тутажак позицияси ҳақида сўралганда, Катрин Аштон қисқагина қилиб шундай деди:

- Биз Қаддафийни халқаро изоляциядан чиқаришимиз мумкин эди. Аммо, ҳозир уни яна тўлиқ ва тегишли тарзда халқаро изоляцияга солиш фурсати етди, деди ЕИ нинг Ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Катрин Аштон.

Пайшанба куни Иттифоқ расмийлари Ливия масалаларини муҳокама қилиш учун яна йиғилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG